Наши новости

1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига (https://uza.uz/uz/posts/1-dekabrdan-ish-haqi-pensiyalar-va-izhtimoiy-nafaqalar-oshiriladi_539552) кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда.
ИТАЛИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла 9 ноябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Олий мартабали меҳмон шунингдек, Самарқанд ва Хива шаҳарларига ташриф буюриб, диёримизнинг маданий-тарихий мероси билан танишади.
ЎзА.
Янгиликдан хабарингиз борми?

“ДАМАС” МУБОРАК!
Хива шаҳри йўлларида “Маданият ва туризм” деб ёзиғлик “Дамас” автомашинаси пайдо бўлди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан барча вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимларига ҳам янги хизмат автомашиналари ажратилганлиги, улардан биттаси Хива шаҳар маданият ва туризм бўлимига берилгани қувончли воқеа бўлди.
“Дамас” муборак, азиз маданият ходимлари!