SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги 38қ-сонли қарорнинг Хива шаҳрида ижросини таъминлаш тўғрисида

вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги 38қ-сонли қарорнинг Хива шаҳрида ижросини таъминлаш тўғрисида

« Назад

12.03.2021 13:08

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори, Республика Давлат активларини бошқариш агентлиги (12.01.2021 й. 01/04-19-70-сонли), Молия (13.01.2021 йил. ОУ31845605-сонли) ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш (13.01.2021 й. 03/22-02-6/10-1933-сонли) вазирликларининг келишилган қўшма хати, вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги 38к-сонли қарори ҳамда Республика “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги 38қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Шаҳардаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

-ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага;

-моддий маданий мерос объектларидан меҳмонхона ва умумий овқатланиш фаолиятлари ташкил қилишда ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 3-иловага;

-бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек, алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган қудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 4-иловага;

-шаҳарнинг марказий ва серкатнов кўчалари рўйхати 5-иловага мувофик тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳокимининг мазкур карори билан:

Республика Давлат активларини бошкариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий бошкармаси (Б.Сабиров) ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланиши;

давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилиши;

вилоят ҳудудидаги маданий мерос объектларини Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил' 1В октябрдаги 881-сошли карори .талаблари асосида ижарага берилишини таъминлаш;

давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказган ҳолда фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги, шунингдек, ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги маълумотларни бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасига ўз вақтида, тўлик ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб беришлари белгилансин ва давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўгри кайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун қонун ҳужжатларида тегишли жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирилиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан вилоят ҳокимининг 2020 йил 18 январдаги “Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги 98-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Хива тонги” газетасида эълон қилинсин ва 1 кунлик муддатда давлат ҳисобига олиш учун шаҳар адлия бўлимига юборилсин.

6. Шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби мазкур карорнинг шаҳар ҳокимлигининг khivaciti.uz расмий веб-сайтида ва турли веб-сайтларда жойлаштирилишини таъминласин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Анварбеков зиммасига юклатилсин.

                     Хива шаҳар ҳокими:                       Т.ДАВЛЕТОВ.

                                             2021 йил 22 февраль   №98-сон   Хива шаҳри