ХИВА-ТУРКИЯ ДУНЁНИНГ МАДАНИЯТ ПОЙТАХТИ
« Назад 21.10.2019 08:56 Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммитида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлатимиз раҳбари саммит кун тартибига киритилган масалалар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди. Шавкат Мирзиёев 2020 йилда кўҳна Хива шаҳри “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилиниши қардош халқларимизни янада яқинлаштиришга, абадий дўстлишимизни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишни таъкидлади. Ўзбекистон Президенти маданий гуманитар соҳалар аҳамиятига алоҳида тўхталиб, Кенгашга аъзо давлатлар адабиётининг энг сара намуналаридан иборат “Туркий адабиёт хазинаси” деб номланган юз жилдлик китоблар туркумини ҳар бир мамлакатнинг она тилида нашр этиш таклифини илгари сурди. - Биз ташкилот қошидаги Халқаро туркий академияга аъзо бўлиб киришга тайёрмиз. Шу билан бирга, Кенгашга аъзо мамлакатларнинг замонавий адабиёт ва санъат, тарих ва меъморчилик соҳасида улкан ютуқларга эришган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида ТУРКСОЙ мукофотини таъсис этишни таклиф этамиз, - деди Давлатимиз раҳбари. “Хива тонги”. |