SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  САЁҲАТ БАҲОНА - ЎҒИРЛИК...МИ?!

САЁҲАТ БАҲОНА - ЎҒИРЛИК...МИ?!

« Назад

11.12.2023 09:11

- Бир...р Хивага саёҳатга бориб келмаймизми? Айтишларича, қадимий шаҳар кейинги пайтларда жуда ўзгариб кетганмиш...
Шохнурнинг тагдор гапи Жавоҳирбекни хушёр торттирди. Ш.Тошбаев, Ж.Одилов ва Б.Асқаров – учовлон бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасида 2023 йил 18 апрель куни шу тариқа “Хива қайдасан?” деб йўлга чиқишди. Эртаси куни эртаклар шаҳрига етиб келишди. Ичон-қалъани бир оз айланиб, Урганч шаҳрига қайтиб, “Турон” меҳмонхонасига жойлашишди...
20 апрель куни эрталаб шаҳарни айланаётган пайтда АТ “Халқ банки” биноси ёнидаги автомашиналар тураргоҳида икки нафар шахснинг “Lasetti” русумли автомашинаси юкхонасидан пакетларга пулларни солиб, банк томон кетаётганини кўриб қолишди. Шоввозларнинг нияти дарров бузилди. Фурсатни бой бермай, ўзганинг автомашинаси юкхонасида қолган пулларни ўғирлаб, ўзларининг бошқарувидаги автомашина юкхонасига жойлаштиришди.
Куппа-кундуз куни ўғирлик содир қилган ҳамтовоқлар энди Тошкент шаҳрига қараб йўл олишди. Бухорога етиб келганда улар қўлга киритилган ўлжани тенг бўлишиб олишди. Бироқ... бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, жинойи иш ҳуқуқ тартибот органларининг сергаклигида иссиғида фош этилди. Турган гапки, олий ҳакам – Хива туман суди жиноятчиларнинг қилмишларига яраша жазо берди.
Тошбаев Шохнур Шуҳрат ўғлига 8 йилу 6 ой, Одилов Жавоҳирбек Ойбек ўғлига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Улардан жабрланувчи Р.Мадримов фойдасига 271.000.000 сўм солидар тартибда ундириш қайд қилинди. Жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган, фуқаро Нуриддинов Абдусамин Акбаралиевич номида бўлган “Matiz” русумли 60 D232EA давлат рақам белгили автотранспорт воситаси унинг эгасига тегишли тартибда қайтариб бериладиган бўлди.
Ҳа, азизлар! Қилмиш-қидирмиш деб бежиз айтилмаган. Бу сўз одил судда яна бир маротаба ўз исботини топди...

Д.АТАМУРАТОВ,
туман суди раиси.

Д.МУРАТОВ,
вилоят суди судяси.