SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ОБИДАЛАРГА ҚАЙТА ҲАЁТ БАҒИШЛАЁТГАНЛАР

ОБИДАЛАРГА ҚАЙТА ҲАЁТ БАҒИШЛАЁТГАНЛАР

« Назад

11.12.2023 09:10

Ўтган йили Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, Республикамизнинг олтита вилоятида маданий мерос муассасаларини таъмирлаш марказлари ташкил этилди. Табиийки, улардан бири очиқ осмон остидаги музей шаҳарда маданий мерос агентлиги қошидаги дирекцияси Хива минтақавий реставрация маркази очилди.
Янги жамоага тажрибали муҳандис Юсуфбой Хажиев раҳбар этиб тайинланди. Биз яқинда ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, Юсуфбойни суҳбатга тортдик.
- Одатда ҳар бир ишни бошлаш қийин кечади. Бизда ҳам ҳудди шундай бўлди. Илгариги реставрация устахонасида ишлаб кетган соҳанинг тажрибали моҳирларини қидириб топдик. Кейин биринчи навбатда таъмирлашга эҳтиёж сезилаётган саккизта обидани аниқлаб олдик.
Айниқса, Дешон қалъа ҳудудида жойлашган “Сайид Моҳи Рўйи Жаҳон” мадрасаси ва қорихона қисми хароба аҳволга келиб қолган экан. Усталаримиз қисқа фурсатларда зиёратгоҳни анъанавий услубда жиҳозлаш, таъмирлаш ва теварак-атрофини текислаш ишларини уддасидан чиқишди. Ҳамиджон Абдуллаев, Хабибулла Саидов, Дилшод Юсупов, Омонбой Саидовлар унитилаёзган касб-корларининг шуҳратини қайта тиклаб, барчага ўрнак бўлишди...
Ота боболаримизнинг қадимий касбига содиқ қолган ва бундан барака топаётган аҳил жамоа эндиликда Ичон-қалъадаги тарихий ва маданий ёдгорликларга қайта ҳаёт бағишламоқдалар.
Иброҳим ЭШЧАНОВ,
жамоатчи мухбиримиз.