SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “ЛОЛАЗОР”ДА ДУВ-ДУВ ГАП

“ЛОЛАЗОР”ДА ДУВ-ДУВ ГАП

« Назад

15.01.2024 10:23

/Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

photo_2024-01-13_11-57-32

Қадимий шаҳримизга сайёҳлар ва меҳмонлар ташрифи “Лолазор”дан бошланади. Мустақиллик тенгдоши ҳисобланган ушбу маҳаллада қулай ва мустаҳкам инфра тузилма яратилганлигини ҳамма яхши билади. Мактабгача таълим ташкилоти, умумий ўрта таълим мактаблари, умумий овқатланиш ва савдо шаҳобчалари аҳоли хизматида. Кенг ва равон йўллар, кўчалар, хонадонлар маҳалла ҳуснига ҳусн қўшиб турибди.

photo_2024-01-13_11-57-37

- Бугун “Лолазор”имизда ўн бир мингдан ортиқ аҳоли бир оила фарзандларидек истиқомат қилади, - дейди МФЙ раиси Гулнора Раҳимова, - албатта, ҳеч бир жой муаммосиз, мурожаатсиз бўлмаганидек, бизда ҳам ечимини кутаётган масалалар талайгина. Буни биз “Еттилик”, депутатлар, фаол аҳоли қатламлари билан ҳамжиҳатликда ижобий ҳал қилмоқдамиз.

Маҳалла раисаси буни алоҳида ишонч билан айтдики, “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирига келган иштирокчилар юзу кўзларида ифодаланаётган миннатдорчилик сўзларидан ҳам англаса бўлади. Дастлаб ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Бобожонов, ЙПХ ходими В.Абдушарипов жиноятчиликни олдини олиш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича ахборот бердилар. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали декан ўринбосари С.Саъдуллаев, отинойи Р.Мадримова маҳаллада кейинги йилларда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, таълим-тарбия, ажримлар ва уларнинг олдини олиш бўйича гапирдилар. Шунингдек, маҳалла фаолларидан ҳамшира Шарофат Ибодуллаева, 14-сон мактаб кутубхоначиси Гулбаҳор Ибодуллаева, Раҳимажон ҳожи она Отажоновалар ота-оналарнинг бола тарбиясидаги жавобгарлиги ва келинлар одоби тўғрисида ибратли фикрларни билдирдилар.

photo_2024-01-13_11-57-49

- Мактабда 36 йил педагог бўлиб ишладим, - дейди Раҳимажон ҳожи она, - бизнинг пайтимизда хотин-қизлар Кенгаши бўларди. Бирорта салбий ҳолат юз берса, дарҳол муҳокама қилардик. Қизлар ўртасида ўзларининг онасидай, опасидай бўлиб тушунтирардик. Ахир бир болага етти маҳалла ота-она-ку! Менимча, ҳозир бундай ишларни кучайтириш пайти келди. Аксинча, кеч бўлади.

photo_2024-01-13_18-50-44

Ўзаро баҳс-мунозаралар, таклифлар билдириш асносида кечган ушбу тадбир маҳалла фаоллари, мактаб педагогик жамоасининг фаоллигида ўтди.

“Хива тонги”.

*   *   *

Суратларда: “Лолазор” МФЙда ўтказилган тадбирдан лавҳалар акс эттирилган.

Ш.ЮСУПОВА олган суратлар.