SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ИЛМ-ФАН КАШФИЁТЧИЛАРИ ДАВРАСИДА

ИЛМ-ФАН КАШФИЁТЧИЛАРИ ДАВРАСИДА

« Назад

05.06.2023 00:00

Хоразм Маъмун академиясида Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишлаб, ялпи мажлис ҳамда кўргазмалар намойиши ўтказилди. Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳудудий бўлимларнинг вакиллари иштирок этди. Икки кун давом этган ушбу анжуманда олимлар  олдига қўйилган мақсад ва вазифалар хусусида бир-бирлари билан кенг фикр алмашдилар. Тажрибали профессор-ўқитувчиларга ҳамда ёш тадқиқотчи олимларга келгусида илмий изланишларини янада изчил давом эттиришлари учун ўзига хос янги имкониятлар яратилди.   
Учинчи Ренессанс даврининг бўлғуси илм-фан кашфиётчилари жам бўлган даврада иштирок этиш, маслакдош бўлиш албатта, барчага завқу шавқ бағишлади. Шунингдек, анжуман иштирокчиларининг илмий ишланмаларини кузатиш, ўзаро мулоқотлар ҳам  яхши  таассуротлар  қолдирди.
Ўзбекистон Фанлар академия-сининг Президенти, академик Б.Юлдашев ёш олимлар билан учрашди. Улар олдида турган устувор вазифалар белгиланди. Илмий фаолиятлари, амалга оширилган тадқиқотлари таҳлил қилиниб, тавсия ва тушунтиришлар берилди. Анжуманда Хива шаҳар ҳокими Т.И.Давлетов, ЎзФА Маъмун академияси лаборатория мудири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Г.Дурдиева иштирок этдилар.
Насиба АБДУЛЛАЕВА,
“Хива тонги”мухбири.