SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ИЧАН  ҚАЛЪАДА СУМАЛАК САЙЛИ

ИЧАН  ҚАЛЪАДА СУМАЛАК САЙЛИ

« Назад

23.03.2024 00:00

 photo_2024-03-21_11-23-25

           Барча жойда бўлгани сингари, Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонасида ҳам  Наврўз байрами шоду хуррамлик билан нишонламоқда.
        “Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз!” шиори остида , миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз  ўз ифодасини топган шодиёна  ҳамда сумалак сайлида маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар ҳам  иштирок этишди.
    Музей –қўриқхона бош муҳофизи Озод Каримов, вилоят қўғирчоқ театри актёри  Азиза Тиллаева ва бошқалар байрам иштирокчиларни  Наврўз  билан қутлаб , эзгу тилакларини билдирдилар . Шоир Отабек Исмоилов  ўзининг наврўзга  бағишланган шеърларидан ўқиб берди.
       Санъаткорлар томонидан ижро этилган театрлашган томошалар , куй-қўшиқлар, рақслар  барчага, айниқса, хорижий сайёҳларга  чексиз завқ бағишлаш  баробарида уларни ҳам даврага чорлади.
       Меҳр-мурувват, хайр-саховат айёми Наврўз хуш кайфият ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.