SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХОРИЖИЙ САЙЁҲ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

ХОРИЖИЙ САЙЁҲ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

« Назад

11.12.2023 09:16

3
Жорий йил 25 октябрь куни тахминан соат 11:40лар атрофида “Orient Star” меҳмонхонаси ходимлари “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида хизмат олиб бораётган TOURIST POLICE ходимларига мурожаат қилиб, Буюк Британия давлатидан келган сайёҳ Аtkinson Nicholas Stuartнинг соғлиги ёмонлашганлигини билдиришди.
Мурожаатга асосан, ёрдамга тезда етиб борган лейтенант Р.Яқубов сайёҳ Аtkinson Nicholas Stuartнинг аҳволи оғир эканлигини кўриб, зудлик билан “тез ёрдам” бўлимига хабар берди. Улар етиб келгунча унинг ўзи сайёҳга биринчи тиббий ёрдам кўр-сатди. Бемор реанимобилда TOURIST POLICEнинг махсус автомашинаси кузатуви остида вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб борилди.
Шифокорлар беморга мияга қон қуйилиши ташхиси қўйишди. 2 соатдан ошиқ олиб борилган жарроҳлик амалиёти натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Жарроҳлик амалиётини олиб борган вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам маркази шифокори нейрохирург Х.Бекчанов бемор Аtkinson Nicholas Stuartни ўз вақтида олиб келинганлиги унинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнаганлигини билдирди.
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида Буюк Британия фуқароси Аtkinson Nicholas Stuart вилоятга битта ўзи саёҳатга келганлиги маълум бўлиб, Ташқи Ишлар вазирлиги вилоят Консуллик бўлими билан ҳамкорликда унинг яқин қариндошларига ҳолат юзасидан хабар берилди.
Вилоятимизга етиб келган бемор Аtkinson Nicholas Stuartнинг фарзандлари (ўғли ва қизи) отасига кўрсатилган беғараз ёрдам учун барча ходим ва шифокорларга ҳамда бағрикенг ўзбек халқига чуқур миннатдорчилик билдирдилар.
TOURIST POLICE ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари биргаликда жорий йил 14 ноябрь куни бемор махсус рейс билан Ватанига кузатиб қўйилди.
Шу ўринда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига малакали тиббиёт ходимлари томонидан “Шифохонагача бўлган пайтда ёрдам кўрсатиш” бўйича ўтказилиб келинаётган ўқув курслари давомида олинган билим ва кўникмалари хизмат фаолияти давомида асқотаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
М.ХУДОЙБЕРГАНОВ,
вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник.