SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХИВАДА ХАЛҚАРО ЭТНОСПОРТ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

ХИВАДА ХАЛҚАРО ЭТНОСПОРТ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

« Назад

08.09.2023 10:59

Хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳримиз миллионлаб инсонлар қизиқишини орттираётган Халқаро этноспорт фестивалига мезбонлик қилмоқда.

DSC_0492

Бугун эрта тонгдан Ичон-қалъа мажмуасида этноспорт паради ташкил этилди. Парадда 2 000 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдурахмонов, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар форуми президенти Таҳа Айхан, Россия федерацияси Спорт вазири Олег Матыцин, Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазири Фарид Гаипов сўзга чиқиб, мазкур этноспорт мусобақаларининг аҳамияти ва бутун дунё бўйлаб муҳлисларнинг Хивага келаётгани, шу орқали қатор спорт турларини кенг тарғиб қилишга эриш мумкинлигини билдириб, шаҳримиз меҳмонлари ва иштирокчиларни фестиваль билан қизғин қутлашди.

DSC_0532

Ота дарбоза тепасидаги гумбазларда жўр бўлаётган жарчилар  “Қадимий Хивага марҳамат!” де-я бутун оламга жар солишди. Шундан сўнг, меҳмонлар ва иштирокчилар қалъа бўйлаб сайрга отланишди. Ҳар қадамда ўйин кулгу, ҳар қадамда қизғин беллашув. 63 та давлатдан келган жами 1 884 нафар, шундан 928 нафар хорижий, 956 нафар маҳаллий спортчилар старт олган мусобақаларнинг иштирокчисига айланишган.

DSC_0637

Ичон-қалъа ҳудудида моҳир ошпазлар ўз маҳоратларини ош пишириш чемпионатида кўрсатиш мақсадида ўчоққа ўт қалашаётган бўлса, спортчиларимиз эса бугунги мусобақларда зафар қучишни ният қилиб белни маҳкам бойлашмоқда.

DSC_0570

Дарҳақиқат, Ичон-қалъа ҳар галгидан ҳам бугун хорижий ва маҳаллий сайёҳлар билан гавжум. Бутун дунё нигоҳида бўлган Хива ўз кўрку таровати билан айни ушбу Халқаро мусобақа нуфузуни янада оширмоқда.

Бугундан расман старт олган Халқаро этноспорт фестивали дастури доирасида қатор давлатларнинг делегациялари иштирокида учрашувлар, миллий таомлар ва қовун сайли, спортнинг 15 га яқин турлари бўйича мусобақалар ва кўргазмалар намойиш этилади.

Дилмурод МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” газетаси махсус мухбири.

*   *   *

Суратларда: Хивада давом этаётган халқаро фестивалдан лавҳалар акс эттирлган.