ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДА
« Назад 10.07.2023 10:05 Жорий йилнинг 11-апрель куни Президент раҳбарлигида “Ёшлар сиёсати соҳасидаги натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримизда ҳам “Ма’рифат кунлари” ўтказилмоқда. Жумладан, бўлинмамиз ҳамда шаҳрдаги қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 16-июнь куни Нуронийлар жамияти биносида “Маърифат кунлари” доирасида 12 та китоб севар оилалар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда ёш оилаларга ўзбек адабиёти номоёндаларининг ёзган асарлари, уларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида савол жавоблар ўтказилиб фаол иштирок қилган 24 нафар китоб севар ёшларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Алпомиш” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳи дам олувчилари иштирокида “Китоб менинг дўстимдир” шиори остида шеърият кечаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда болажонлар ўзлари ёзган ва ёд олган Она-Ватан, китобим, дўстим, мактабим, Ўзбекистон каби шеърларини ифодали айтиб беришди. Тадбир сўнгида Республика Маънавият ва марифат маркази Хива шаҳар бўлинмаси раҳбари Л.Атажанова томонида ғолиб деб топилган 11 нафар дам олувчиларга китоблар совға қилинди. Бу каби тарғибот тадбирлари “Маърифат кунлари” доирасида мунтазам давом эттирилмоқда. Ж.МАТНИЯЗОВ, |