SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЭЛДОШЛАРИМИЗ МАККАДА

ЭЛДОШЛАРИМИЗ МАККАДА

« Назад

22.06.2023 12:31

Ҳаж амалларнини адо этиш учун шаҳар ва туманимиз вакилларининг катта гуруҳи Маккага қараб йўл олишди. Улар муборак ойда аҳли мусулмонларга хос амалларни бажариб, дуоларида элу юртимиз тинч-фаровонлигини тилаб қайтадилар.
Дастлабки олинган маълумотларга қараганда, вакилларимиз Урганчдан тўғридан-тўғри учган самолётда Мадина шаҳрига қўниб, барча қулай шароитларга эга бўлган меҳмонхоналарга жойлашгач, ҳаж аъмолларини ўташга киришишган.
- Бундай имкониятларни яратиб бергани учун аввало Президентга чексиз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз, - дейди тадбиркор Болжон Сапаева, - илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Истардикки, ҳар бир мўмин-мусулмонга фарз қилинган ҳаж зиёратини бажариш насиби рўзи қилсин.
Ҳаммаларингизни яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Нураддин ИСМОИЛОВ,
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хива шаҳар бўлими бош мутахассиси.