SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БИРИНЧИ ФОТО ВА КИНО ТАСВИРЧИСИ ҲАЁТИГА БАҒИШЛАНДИ

БИРИНЧИ ФОТО ВА КИНО ТАСВИРЧИСИ ҲАЁТИГА БАҒИШЛАНДИ

« Назад

24.01.2024 09:26

          Хива шаҳрининг қоқ марказида кўкка бўй чўзиб, ҳилпираб турган Ватанимиз  байроғи олдида жойлашган 17-сон мактаб остонасига кираверишингиз билан чап тарафингизда мўжазгина музей кўринади. Бу ерда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва унинг Хива шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу музейда катта бир фотогалереяни, тарихнинг ўчмас воқеларини кино тасмаларда, расмларда  муҳрлаб қолдирган  - Ўрта Осиёнинг биринчи фото ва кино тасвирчиси  Худойберган  Девонов  музейига қадам қўйишингиз билан ўзингизни  қадим Хива тарихига тушиб қолгандек ҳис қиласиз...
photo_2024-01-17_16-03-37

         Кино ва расм соҳасида ўзидан бебаҳо мерос қолдирган, шўролар даврида қатағон қурбони бўлган буюк элдошимиз Х.Девонов  ва унинг эзгу ишларининг давомчилари бўлган сулола вакиллари фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир қатнашувчилари қалбига бир олам зиё бахш этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлими бошлиғи З.Матқурбонова  ушбу музейнинг  очилиши Юртбошимиз томонидан алломаларимиз, буюк инсонларимиз  ҳақида айтган фикрлари,  мактабларга, ижод мактабларига уларнинг номлари берилиши, ёш авлодни тарих билан боғловчи кўприк, уларнинг ҳаётидан, қилган амалларидан  ибрат  олишлари учун  яхши сабаб, йўриқ бўлганини таъкидлаб ўтдилар. Музей учун асосли манбалар, жонли воқеалар, кўплаб расмлар ва  техник асбоблар тақдим қилган, чин маънода Х.Девоновнинг жонкуяр издоши, шогирди Абдулла Юсупов ҳақида гапирилиб, у кишининг таваллуд айёми билан ҳам муборакбод қилинди.
photo_2024-01-20_19-18-58

         Мактаб директори Р.Хусаинов музейнинг ташкил қилинишида яқиндан ёрдам берган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва Хива шаҳар бўлими раҳбарларига, жонкуяр инсон А.Юсуповга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

photo_2024-01-17_16-03-29

         Шоир ва журналист Отабек Исмоилов фотограф  бобомизга  атаб ёзган шеърини ўқиб берди. Мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган Х.Девоновнинг  ёшлиги ва Хивада яшаган  немис меннолитлари вакили Вилгельм Паннер (халқ тилида Понор бобо)дан сураткашликни ўрганган жараёнлари, халқнинг  илк суратни кўрганларидаги ҳайрати ҳаққоний, образли тарзда ижро қилинди.

    Нигора ХАСАНОВА,
шаҳардаги 17-сон ИДУМнинг  олий тоифали она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.