SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Биласизми?

Биласизми?

« Назад

23.11.2023 09:54

ОҒИР НУҚСОНИ БОР БОЛАЛАРГА ИМТИЁЗЛАР

811B90D9-4DF7-4CB6-97A3-426B886498E5

Нутқида, эшитиш ва кўришида оғир нуқсонлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди. Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғчаларда ота-оналар тўлови ундирилмайди:

нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси);

эшитишдаги оғир нуқсонлар (ИИ — ИВ даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик);

кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофталм, микрокорнеа, анофталм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, албинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши);

таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (ИИИ ва ИВ даражали сколиоз; кўкрак қафасининг ИИИ ва ИВ даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар серебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; туғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); туғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейинги ҳолат);

психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми);

ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик);

мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).

*   *  *  *  *  *

БАЙРОҒИМИЗГА ҲУРМАТ РАМЗИ

1500x500

Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунингдек, уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланилиши мумкин.

         Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас, бундан Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш мақсадида фойдаланиш мустасно.

*   *  *  *  *  *

УСТОЗ ШОГИРД АНЪАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

11-5-886x637

Қонунчиликка кўра, чарм-поябзал ва мўйначилик соҳаларида юқори малакали тикувчи, бичиқчи ва косибларни тайёрлашда “уста-шогирд” анъанаси асосида корхонанинг тажрибали ходимларига бириктирилган шогирдлар учун дастлабки 3 ой мобайнида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 4 баравари (1 млн. 320 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилиши белгиланган.

Бунда мазкур субсидиянинг 50 фоиз қисми устанинг иш ҳақига устама сифатида берилади ва қолган қисми зарур хом-ашёлар сотиб олиш учун мақсадли сарфланади.

М.БОЙЖАНОВ,
Хива туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.