Шу куннинг хабарлари
Муҳим саналар ва байрамлар олдидан барвақт тайёргарлик кўриш айниқса, мактабларда анъанага айланган. Чунки, айнан билим даргоҳларида ана шундай тадбирлар жонли, табиий тарзда ўтказилади. Огаҳий ижод мактабида она тили ва адабиёт фанини ўқитишнинг долзарб масалалари мавзуидаги ўқув семинари ташкил қилингани ҳам ана шу фикримизнинг далилидир.
22.10.2021 09:09/ читать дальше...
Грипп юқори нафас йўллари шамоллаши билан тез тарқаладиган вирусли юқумли касалликдир. Об-ҳавонинг кескин совуши бадан, айниқса, бош ва оёқларнинг совуқ қотиши вирус фаоллашувига ва касаллик чақиришига шароит яратади. Грипп билан оғриган бемор аксирганда, йўталганда ва хатто сўзлаганда ҳам ҳавога миллионлаб вирусларни чиқаради, лекин улар ҳавода кўринмайди. Шубҳасиз, ҳаводан бундай нафас олган одам ва болалар бемор билан бир хонада яшаган, ишлаган, йўловчи транспорт салонларида ва кино-концерт залларида бўлганлар ўзларига грипп вирусларини юқтириб оладилар.
22.11.2021 09:52/ читать дальше...
Дарахтларда вафо йўқ, дейишади, баъзи инсонлар. Нима учун деб сўраяпсизми? Чунки дарахт уни эккан одамга эмас, уни танасига болта урган одамга вафо қилади. Уйини иситади. Шундай бўлса-да, дарахт қуриб қолгунга қадар барчага яхшилик қилиб мева беради, соя беради. Афсуски баъзи инсонлар шу дарахтлардан ўтин сифатида фойдаланишни афзал билишади.
22.11.2021 09:54/ читать дальше...
Шу таҳаллус билан ижод оламига кириб келаётган Розияжон Равшанбекова Хива шаҳридаги 6-сон ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқийди. Ўқишда аълочи, жамоат ишларида фаол бу ўқувчини дарсдан бўш пайтларида мактабнинг мўъжаз кутубхонасида учратиш мумкин. Ўқувчиларнинг севимли масканида 3000 дан ортиқ турли китоблар уларнинг қалб мулкига айланган.
22.11.2021 09:55/ читать дальше...
Шавқатсиз ажал ажойиб асл олийжаноб инсонни, оддий ишчиликдан то раҳбарлик вазифасигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтган аҳил жамоа фидойисини, меҳрибон оила дарғаси ва қадрдон дўстни орамиздан юлиб олиб кетди. Кечагина давлат хизматлари марказида халқимиз хизматига камарбаста бўлаётган, дўстлар даврасида доим кулиб юрадиган йигитнинг бугун орамизда йўқлигига ишонгимиз келмайди. На чора, ўлим ҳақ. Фақат таскин шундаки, яхшиларнинг хотираси дилдан ўчмайди.
22.11.2021 09:57/ читать дальше...
|