SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек

Шу куннинг хабарлари

ҲУРРИЯТ ШАРОФАТИ

1991 йил 31 август Ўзбекистон  Мустақиллиги    расман   эълон  қилинган  ушбу кун  мамлакатимиз   учун   янги  тарихий палла- суверен   ривожланиш даврини бошлаб  берди. Бу  эса ўз  навбатида  юртимизнинг   салохиятини    намойиш  қилиш   ҳамда  чексиз  имкониятларни   эьтироф   этишга кенг  йўл  очди.


19.08.2021 10:15/ читать дальше...

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқи бўлмиш сайлов ҳуқуқини эркин амалга оширишни таъминловчи мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди. Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоида ва принципларига тўла мувофиқ равишда шаклланиб, такомиллашиб бормоқда.


20.09.2021 15:34/ читать дальше...
ШОИР ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ ШУМИ?!

Ўзбек миллий адабиётида ўз ижод йўли ва китобҳонларига эга бўлган Аваз Ўтар демократ шоир сифатида тарих саҳифаларидан муносиб ўрин эгаллаган. Унинг халқ дарди билан ёниб яшагани шеърларида яққол аксини топган. Шоир ҳалққа яқин бўлиш мақсадида ҳаттоки, саройдаги лавозимини ҳам ташлаб, ота касби бўлган сартарошлик билан шуғулланади. Яна бир томондан эса саройдаги амалдорлар ўртасидаги иккиюзла-мачиликлар, хонга яхши кўриниш учун қилинадиган ҳар хил товламачиликлар гўё уни бўғаётгандек, разолат ботқоғи  уни маҳв этаётгандек, ўзига тўғри бўлган йўлни англаши биланоқ, саройдан ўз ихтиёри билан чиқиб кетади. Ҳаёти давомида жуда кўп ноҳақликларга  ҳам дуч келади. Хоннинг ғазабини қўзғайди. Лекин барибир тилини тиймасдан ҳақиқатни сўзлайверади.


13.10.2021 08:51/ читать дальше...
ШАРҚДАН ЭСГАН ШАМОЛ

Хонликнинг пойтахти Хивада XVIII асрдан бошлаб, ўзбекларнинг қўнғирот сулоласи ҳукмронлик қилган. XIX аср охирида Хоразм Россия империяси протекторатлиги остига тушади ва Хива хонлиги деб номланади. Империя қулаганидан сўнг мустақил Хоразмни қайта тиклашга уринишлар бошланди. Хиванинг сўнгги ҳукмдори Саид Абдуллахон ҳарбий тўнтаришдан кейин тахтга ўтирди. У 1871 йилда туғилган. Отаси Муҳаммад Рахимхон II-Феруз тахаллуси остида ижод қилган машҳур шоир, давлат арбоби бўлган. 


13.10.2021 08:57/ читать дальше...

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Bukhara Desert Oasis” номли туризм масканида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.


13.10.2021 09:31/ читать дальше...