Шу куннинг хабарлари
Бу кўҳна тарих ва замин не-не жангу жадалларни, талатўпларни кўргиликларни кўрмаган дейсиз. Охир-оқибат истиқлол офтоби порлаб, дориломон кунларга етиб келдик. Жалолиддин Мангуберди, Шайх Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Огаҳий, Феруз каби алломалар юртимиз фахри бўлиб, она-Ватанимиз довру-ғини олам аро оширганлар.
06.01.2021 13:43/ читать дальше...
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 23-25 декабрь кунлари шаҳримизда ташкил қилинган семинар-тренингда Хива шаҳар, Янгиариқ, Хива ва Қўшкўпир туманларидан 144 маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашдилар.
06.01.2021 13:50/ читать дальше...
Бугунги кунда одам уй харид қилаётганда ёки қурдираётганда унинг сув, газ, электр энергияси таъминотига улангани каби қулайликлари билан қизиқади. Aммо уй танлаётганда яна бир жиҳат борки, уйнинг хавфсизлиги, унинг иссиқ-совуқ ҳавога, ёғингарчилигу, зилзилага ва ёнғин чиққанда оловга бардошлилигидир.
06.01.2021 13:57/ читать дальше...
Илгари хабар қилганимиздек, Хива шаҳар ва туман ҳокимлари 2020 йилда амалга оширилган ишлар, 2021 йилдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича хиваликларга мурожаат билан чиқишди.
06.01.2021 13:59/ читать дальше...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” 2020 йил 16 март, ЎРҚ-611-сон
24-модда. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
15.01.2021 14:13/ читать дальше...
|