SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЗАҲМАТ ОРТИДАГИ НУР

ЗАҲМАТ ОРТИДАГИ НУР

« Назад

10.06.2022 14:35

Журналистикадаги илк ижодий амалиётимни “Хива тонги” газетаси таҳририятида бошладим. Мен “Ичон қалъа” давлат музей-қўрихонасида маҳаллий сайёҳлар билан учрашиб суҳбатлашиб, уларнинг фикрларига қулоқ тутдим.  Биринчи мақолам газетада босилган кунни ҳеч унутмайман! Таҳририятдаги амалиёт менга катта сабоқ бўлди. 
Устозларимиз журналистик иш бўйича бизга жуда кўп нарсаларни ўргатишди ва қўллаб-қувватлашди. Мақолаларга факт тайёрлаш, ёзиш ва таҳлил қилиш ҳамда газетани саҳифалаш жараёнларини кузатдик. Журналистика ниҳоятда оғир ва машаққатли касб эканлигини, нони қаттиқ, аммо ширин бўлишини шунда англадик. Зеро, ҳар бир машаққат ортидан кутилган бахт албатта, келади. Ҳар бир заҳмат ортида нур бўлганидек, журналистикани ҳам завқли-тотли онлари бўлар экан. 
Aмалиётимиз ниҳоясига етар экан, таҳририят ҳодимларига самимий  миннатдорчилигимизни изҳор қилиб, уларни яқинлашиб келаётган касб байрами - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин дилдан табриклаймиз.

 

Дармонжон РУСТАМОВА,
БухДУ филология факультети журналистика йўналиши 1-босқич талабаси.