ЯНГИ “ДЕҲҚОН БОЗОРИ” ҚАЧОН ҚУРИЛАДИ?!
« Назад 19.10.2021 00:00 “Хива деҳқон бозори” акция-дорлик жамиятининг яқинда ўтказилган йиғилишида жамиятга ажратилган ер майдонида янгидан деҳқон бозори ва қўшимча бино иншоотлари қуриш ишларини олиб бориш учун пудрат ташкилотини танлаш бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълонлар бериш каби масалалар муҳокама қилинди. Шу юзадан жамият кузатув Кенгаши раиси Х.Бобоев маърузаси тингланди. З.РЎЗМЕТОВ, Хива “Деҳқон ТАҲРИРИЯТДАН: Янги бозор қачон қурилар экан, деган гап-сўзларни эшитавериб, одамлар анча толиқиб қолишган эди. Мана ниҳоят масалага ечим топилди. Тез орада ҳамма интиқиб кутаётган янги бозор пойдеворига илк ғишт қўйиладиган кунлар яқин, иншоллоҳ! “Хива тонги” газетаси таҳририяти бу ҳақда туркум мақолалар, фоторепортажлар тайёрлашни режалаштирган. |