SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ НЕЧА ХИЛ УСУЛДА ЎТКАЗИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ НЕЧА ХИЛ УСУЛДА ЎТКАЗИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

« Назад

15.06.2022 13:18

Рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

 Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимлар уйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар:

- турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати;

- шахсга оид саволнома;

- Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет ел фуқаролари учун саволнома;

- аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома;

 вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси бериш асосида амалга оширилади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган електрон манзилга жўнатилади.

Хоразм вилояти статистика бошқармаси Aхборот хизмати.