SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЎЗБЕКИСТОН - УМУМИЙ УЙИМИЗ

ЎЗБЕКИСТОН - УМУМИЙ УЙИМИЗ

« Назад

20.05.2021 12:57

Ушбу тадбирнинг илк қисми Урганч шаҳар корейс миллий маданий марка-зида бошланди. Унда корейс, туркман, ўзбек, қозоқ, рус, қирғиз, татар миллий марказлари вакиллари, исдеъдодли ёшлар, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Корейс маданий маркази вилоят бўлими раиси А.Ким, “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси бўлим мудирлари А.Раҳмонов, Ш.Эрниёзов, Ф.Раҳимов, К.Аминов, З.Бекчанова, Ш.Боғбекова, матбуот котиби О.Исмоилов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда  миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик борасидаги ибратли ишлар ҳақида гапирдилар.
Тадбир доирасида тарихий китоблар ҳамда “Ўзбекистон-умумий уйимиз” мавзуида фотосуратлар кўргазмалари ҳам ташкил қилинди. 
Шундан сўнг миллий-маданий марказлар қошидаги бадиий ҳаваскорлик жамоалари ижросида турли тилларда куй-қўшиқ ҳамда рақслар ижро этилди.
Маданий-маърифий тадбирнинг якунловчи қисми “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонасига саёҳат билан давом эттирилди. Меҳмонлар Райҳон Тоирова бошчилигида музей экспозицияларини томоша қилдилар. Қатнашчилар сўнгра Кўҳна Арк саройидаги концерт томошаларидан катта таассурот, чексиз завқ олганликларини ҳам эътироф этишди.

Н.САПАЕВА,
“Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси катта илмий ходими.