Главная /
Шунингдек / “Урганчтрансгаз” Унитар корхонаси Заунгур магистрал газ қувурлари бошқармаси ўз истеъмолчиларига муҳофаза ҳудудлари белгиланганлигини МАЪЛУМ ҚИЛАДИ
“Урганчтрансгаз” Унитар корхонаси Заунгур магистрал газ қувурлари бошқармаси ўз истеъмолчиларига муҳофаза ҳудудлари белгиланганлигини МАЪЛУМ ҚИЛАДИ
« Назад
16.09.2020 12:41
Ўзбекистон Республикасида “Қурилиш меъ-ёрлари ва қоидалари” ҚМҚ 2.05.06-97 меъёрий ҳужжат асосида магистрал газ тармоқлари атрофида қувурлар диаметрига мос ҳолда “муҳофаза ҳудудлари” белгиланган.
Шунга кўра, диаметри:
1200 мм.дан 1400 мм.гача бўлган магистрал газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди қувур ўқидан ҳар икки тарафга – 350 метр;
1000 мм.дан 1200 мм.гача бўлган магистрал газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди қувур ўқидан ҳар икки тарафга – 300 метр;
800 мм.дан 1000 мм.гача бўлган магистрал газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди қувур ўқидан ҳар икки тарафга – 250 метр;
600 мм.дан 800.мм гача бўлган магистрал газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди қувур ўқидан ҳар икки тарафга – 200 метр;
300 мм.дан 600 мм.гача бўлган магистрал газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди қувур ўқидан ҳар икки тарафга – 150 метр;
300 мм. ва ундан кичик бўлган магистрал газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди қувур ўқидан ҳар икки тарафга 100 метр этиб белгиланган.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
“Урганчтрансгаз” унитар корхонасига қарашли Заунгур магистрал газ қувурлари бошқармаси.
Мурожаат учун манзил: Хива тумани, Заунгур қўрғони.
Телефон:(+99862) 377-49-71.
Электрон почта: umg-zaungur@mail.ru
|