SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  УЛУҒВОР МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР

УЛУҒВОР МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР

« Назад

06.01.2021 13:59

Дастлаб туманда ўтказилган йиғилиш хусусида: Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Хива тумани барча соҳалардаги ижобий ўзгаришлари билан нафақат вилоятда, балки республика миқёсида ҳам муносиб мавқеига эга. Буни йил давомида эришилган муваффақиятлар ҳам кўрсатиб турибди. Тўғри, якунланаётган йил том маънода нафақат биз учун, балки жаҳон ҳамжамияти учун ниҳоятда оғир синов йили бўлди. Пандемия оқибатлари жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Йил бошида белгилаб олган кўплаб мақсадларимизни амалга оширишда кутилмаган тўсиқлар юзага келди.
- Бу синовларни енгиб ўтиш учун Давлатимиз раҳбари бизни темир интизом ва юксак масъулият билан енгиб ўтишга ундаганликлари барчамизга куч-қувват бағишлади, - деб таъкидлади туман ҳокими О.А.Матяқубов мурожаат муқаддимасида.
Нотиқ 2020 йил барча соҳалардаги ўзга-ришларга, муаммоларга танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан ёндошиб, 2021 йилдаги истиқбол режаларига ҳам кенгроқ тўхталди.
Гарчи жорий йил бюджет даромадларига 73,0 млрд. сўм белгиланиб, йиллик режа 110,6 фоизга бажарилса-да, янги йилда тадбиркорлик соҳасидаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мўлжалланаётган бошқа лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш мисолида янада ошириш имкониятлари пайдо бўлади.
2020 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига 1205,7 минг сўмни ташкил қилган бўлса, қурилиш ва хизматлар соҳасида эса бу рақам 827,1 минг сўмга етди. Шунингдек, чакана савдо айланмаси аҳоли жон бошига 827,1 минг сўмни кўрсатди.
Мурожаатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш учун кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилаётгани, умумий қиймати 2 трлн. 11 млн. сўм бўлган 330 та лойиҳа киритилиб, 2576 та янги иш ўринлари яратилиши айтиб ўтилди.
Хива шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Т.И.Давлетов маъруза қилмай, шаҳарнинг йил якуни ва 2021 йил вазифаларини ҳам танқидий, ҳам таҳлилий қарашни афзал кўрди.
- Агар шундай иш тутсак, ўзимизни аямай олдинга интилсак, албатта, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, ҳаётимиз ва жа-миятимиз ўзгаради.
- Аҳоли бандлигини таъминлаш бугун ҳар биримизнинг олдимизда турган муҳим вазифадир, - деб таъкидлади Т.И.Давлетов, - 2020 йил 11 ойида 1744 та иш ўринлари ташкил қилинган. Бу озми, кўпми? Ваҳоланки, Бандлик бўлимининг маълумотига кўра, шаҳарда 3911 нафар ишсиз мақомини олган фуқаро бор!
Тўғри, 2021 йил оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 та лойиҳага 24,1 млрд. сўм ажратиляпти. Лекин бунинг эвазига қанча одам иш билан таъминланяпти – шуни билиш муҳим! Одамлар биздан аниқ мақсадларга йўналтир-ган аниқ вазифалар рўёбини қутмоқда.
Ҳокимлар мурожаати фикр-мулоҳазалар алмашинуви, муҳими улуғвор мақсадларни рўёбга чиқариш руҳида ўтди.

 

Ш.МАШАРИПОВ.