« Назад
06.01.2021 13:43
Бу кўҳна тарих ва замин не-не жангу жадалларни, талатўпларни кўргиликларни кўрмаган дейсиз. Охир-оқибат истиқлол офтоби порлаб, дориломон кунларга етиб келдик. Жалолиддин Мангуберди, Шайх Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Огаҳий, Феруз каби алломалар юртимиз фахри бўлиб, она-Ватанимиз довру-ғини олам аро оширганлар.
Мен анчадан бери бу тарихий шахслар ҳамда Кўхна Арк, Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва минораси, Нуруллабой саройи, Тош ҳовли каби тарихий обидалар яратилиши ҳақида ўқувчилар ўртасида билимдонлар беллашуви ўтказиш фикрида юргандим.
Ижтимоий фанлар ойлигига бағишлаб, 7, 8, 9-синф ўқувчилар иштирокида тарих фани ўқитувчилари Зулҳумор Машарипова, Зиёда Маҳмудова Маҳфуза Қадамбоев ана шу мавзулар бўйича ўтказган кўрик-танлов ва беллашув кутилганидан ҳам зиёда кутиб олинди.
Динора Ботирова, Умида Ғойибназарова, Шаҳрибону Султонова, Нилуфар Қадамова, Жавохир Рўзматбаевлар тарих фанига қан-чалик қизиқишларини тест саволларига жавобларида исботлаб беришди. Тадбир якунида Ичон-қаъла бўйлаб саёҳат уюштирилиши ўқувчиларда тарихий обидаларни асраб-авайлаш, қадимий меросимизни ўқиб-ўрганишга бўлган интилишларини янада кучайтириб юборди.
Ғолибларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилиши ортидан уларнинг тенгдошларини ҳам кўхна тарихимизни чуқур билишга бўлган ҳавасларини уйғотди.
Бактурди ЖОББЕРГАНОВ,
Хива шаҳридаги 15-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.
|