SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

« Назад

23.01.2015 21:02

Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини фуқаролар ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот қилиш ҳамда оғишмай амал этишда мақсадга йўналтирилган турли тадбирларнинг аҳамияти катта. Туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳам аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда фаол иштирок этмоқдалар. Шу мақсадда вилоят ички ишлар  бошқармаси томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган "Энг фаол қонунчилик тарғиботчиси" танлови бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

Яқинда туман ИИБ ХООБ вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори, милиция майори Муҳаммаджон Саъдуллаев  ушбу танлов ғолиби бўлди.

Шунингдек, "Намунали милиция таянч пункти" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ҳам  бўлиб ўтди. Ушбу кўрик-танловда  маҳаллага биркитилган профилактика инспекторлари билан биргаликда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳудуд ободончилиги ва осойишталигини таъминлашда ҳамжиҳатликда фаол иш олиб борганлиги учун "Дўстлик" маҳалласи фуқаролар йиғини  раиси Ғ.Юуспов "Энг обод ва осойишта маҳалла раиси" йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритди.

А.БОБОЕВ, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, милиция подполковниги.