SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  СУВ ҲАВЗАСИГА БОРМОҚЧИМИСИЗ? унда чўмилиш қоидаларига риоя қилинг

СУВ ҲАВЗАСИГА БОРМОҚЧИМИСИЗ? унда чўмилиш қоидаларига риоя қилинг

« Назад

30.06.2021 08:17

Аммо, жисму жонимизга ором бағишлайдиган бу манзаралар айрим ҳолларда нохуш воқеаларга ҳам сабаб бўлади. Сувнинг тез оқиши, сув сатҳининг чуқурлигига қарамай, сувда чўмилиш қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик ёки умуман сувда сузишни билмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдириш, тақиқланган ҳавзаларида чўмилиш оқибатида чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалари учраб туради.

Болаларни ёки биринчи маротаба сувга тушган катта ёшдагиларни сузишга ўргатиш жойининг чуқурлиги 60-90 сантиметргача (белдан то кўкрак қафасигача) бўлиши керак. Фарзандларимизни сузишга ўргатиш вақтини тўғри танлаш керак. Эрталаб соат 10.00дан 12.00гача ва кечқурун соат 17.00дан 19.00 гача қуёшнинг ультрабинафша нурлари кўп бўлади ва ана шу соатларда чўмилиш фойдали. Чўмилиш муддати 5 минутдан 25-30 минутгача давом этиши мумкин, унда боланинг ёши,сузишга тайёргарлиги, сувнинг ҳароратига эътибор бериб, сузиш муддати аста-секин оширилиб борилади. Ёз пайтлари катта ёшдаги болалар сув ҳарорати +180 бўлганда, кичик ёшдагилар +20+280дан кам бўлмаганда очиқ сув ҳавзаларида чўмилишлари мумкин. Агар сувнинг ҳарорати 160дан паст бўлса, чўмилмаслик керак. Сувга тушишдан олдин бош, кўкракни ҳўллаб сўнг шўнғиб олиш лозим.

Шуни эслатиб ўтиш зарурки, фақат Қутқарув ҳизмати бўлган жойлардагина чўмилишга рухсат этилади. Бирор бир бахтсиз ҳодиса юз берганда Қутқарув хизмати тезда ёрдамга етиб келади. Чўмилиш жойини чеклайдиган, кўпириб оқаётган сувга шўнғиш мумкин эмас.

Чўкиш бу-нафас йўлларининг сув ва бошқа суюқликлар билан тўлиб қолиши оқибатида юзага келадиган ҳолатдир. Агар ниҳоятда чарчаган ёки сувда узоқ вақт қолиб кетган бўлсангиз, қорнингиз оч бўлса, чанқаган бўлсангиз, яқин орада касал бўлган, спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлсангиз, чўмилмаганингиз маъқул.

Чўмилиш жараёнида оёқ-қўл панжалари томирлари тортишганда, тез ҳаракат қилиб, куч билан кафтни муштга бирлаштиринг, кескин ҳаракат билан кафтни очинг ва яна муштланг. Болдир мушаги тортишганда, қўлингиз билан тортишган оёғингиз тагини ушлаб олинг ва куч билан ўзингизга тортинг. Тос мушаклари тортишганда, оёғингизнинг тўпиғидан ташқи томонидан ушлаб олинг ва уни тиззада букиб, орқага елка томонига тортинг.

Чўкаётган одамни қутқариш усулларидан бири-унга орқа томондан сузиб яқинлашиш, сочи ва қўлтиғи остидан ушлаб, юзи билан тепага ағдариб, ўзининг ушлаб олишга йўл қўймаган ҳолда қирғоққа қараб сузиш. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш жабрланувчининг аҳволига боғлиқ. Агар у ўз ҳушида бўлиб, юрак фаолияти ва нафас олиши сақланган бўлса, унинг бошини пастга эгган ҳолда қуруқ қия жойга ётқизиш ва шундан кейин ечинтириб, ҳўл ёки қуруқ сочиқ билан артиш керак. Имконияти борича унга иссиқ ичимлик(чой,қаҳва,ёши катталарга 1-2ош қошиқ спиртли ичимлик ҳам бериш мумкин)ичириб,иссиқ одеял билан ўраш ва дам олдириш талаб қилинади.

Ўз вақтида ва малакали кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам жабрланувчининг ҳаётини асраб қолади.

Б.ҚУРБОНОВ,

Хива туман ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкил этиш, хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.