SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ – 5000 ҚАДАМ!”

“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ – 5000 ҚАДАМ!”

« Назад

08.02.2021 09:48

2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда  2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 6 февраль куни “Хива” Марказий стадионида ТТБ, Хива тиббиёт коллежи, КТМП ва Хива шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда оммавий гимнастика, “Соғлом ҳаёт сари – 5000 қадам!” фаол юриш машғулотлари ўтказилди.

Хива тиббиёт коллежи залида “қизил”, “сариқ”, “яшил” столлар безатилиб, тўғри овқатланиш қоидалари бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди. Шунингдек, бу ерда волейбол бўйича тиббиёт коллежи, ШТБ ва ТТБ аёллари ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди. 1-зрин КТМП, 2-ўрин ШКТМП, 3-ўринни Хива “Тез тиббий ёрдам” бўлими эгаллади. Қатнашчиларга Тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

О.ИСАЕВ, Хива ТТБ бошлиғи.

А.БОЛТАЕВ, Хива ТТБ АСТТКК ВА ЖФО бўлими шифокори.

Р.ҚУРБОНОВ, Хива ТТБ КУК раиси.