СИЗЛАРГА ОМАД ЁР БЎЛСИН!
« Назад 21.11.2020 09:58 Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни қуришга муносиб ҳисса қўшаётган ёшларимизнинг жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб вояга етишлари, касб-ҳунар ўрганишлари, пухта билим олиб, маҳорат ва истеъдодларини намоён этишлари учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. Айниқса, иқтидорли қизларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг иқтидор соҳибаларига берилаётгани кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик намунасидир. Анъанага мувофиқ ҳар йили ўтказиб келинаётган ушбу кўрик-танловнинг бу галги туман ва шаҳар босқичлари Дашёқ маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда Хива педагогика касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унда туман ва шаҳримиз мактаблари, олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар иштирок этди. Улар адабиёт, санъат, маданият, таълим, фан, спорт, жамоатчилик йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини намоён этишди. (Ўз мухбиримиз) |