Главная /
Шунингдек / СИФАТЛИ ХОМАШЁДАН ҚУРИЛГАН УЙ Сизга ва фарзандларингизга узоқ йиллар давомида хизмат қилади
СИФАТЛИ ХОМАШЁДАН ҚУРИЛГАН УЙ Сизга ва фарзандларингизга узоқ йиллар давомида хизмат қилади
« Назад
06.01.2021 13:57 Уйнинг зилзила ва ёнғинга чидамли бўлиши кўп томондан унинг қурилишида фойдаланилган материалларга боғлиқ. Ҳозирги вақтда ёнғинга чидамли қурилиш материллари ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга.
Хавфсизликни таъминлашда асосий ўринни қурилиш материалларнинг ўтга чидамлилиги эгаллаши таъкидланди. Бу асос солувчи омил лойиҳа ишлаб чиқишда ва қурилиш-нинг барча босқичларида, пойдевор қўйишдан оҳирги пардозлаш ишларигача инобатга олиниши шарт.
Қайд этилишича, мутлақо оловга бардошлилик даражаси билан минерал хом-ашёлари тавсифланади. Ёнмайдиган хусусиятлар ва оловга юқори бардошлилик даражаси хусусиятига аксарият қурилиш материаллари сифатида ишлатиладиган табиий тош, ғишт, бетон қоришмалари, асбоцементлар ва ойнадан ясалган материаллар эга.
Қалинлиги 8-12 мм. бўлган стандарт гипсокартон плитаси бевосита очиқ олов таъсирига 15-20 минут давомида бардошли бўлиб, сўнгра унинг емирилиш жараёни бошланиши мумкин.
Сендвич панелларнинг оловга бардошлилигини бутлигича тавсифлаб бўлмайди; улар қандай материаллардан тайёрланганлиги аниқланиши керак. Масалан, пўлат тунукали ва қалинлиги 150 мм. бўлган полиуретанли иситкич қатламли плитаси 30 дақиқа, шу каби қалинлигида иситгич қатлами кўпикли полистиролидан бўлган плитаси эса 15 дақиқа давомида оловга бардош бера олади.
Газли ва кўпикли бетон материаллари яхши оловга бардошлик хусусиятга эга. Aгарда, 120 дақиқа давомида очиқ аланга билан шундай бетон плиталаридан ясалган деворига таъсир этилса ҳам улар заҳарли газ ва тутун ажратмасдан ўз хусусиятини йўқотмайди.
Таркибида органик компонентларига эга бўлган ва махсус термокимё ишлов берилмаган материаллар яқин атрофида ёнғин ўчоғи ҳосил бўлганда хавф манбаига айланиши мумкин. Унутманг, сифатли хомашёдан қурилган уйингиз сизга ва фарзандларингизга узоқ йиллар давомида хизмат қилади.
И.РАҲИМОВ,
Хива туман ФВБ норматив-техник бўлинмаси бошлиғи, оддий аскар.
|