« Назад
10.04.2020 08:48 Республикамизда жорий йил 28 мартдан 28 апрелгача Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан маҳаллаларда, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ойлиги ўтка-зилмоқда Қийин кунларда бир-бировга ёрдам бериш ва ҳолидан хабар олиш халқимизнинг азалий қадриятидир. Бугун ҳаётимизда рўй бераётган ҳодисалар халқимизни бирдамликка ва эзгу ишларга янада ундаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Диёнат ва ватанпарварлик йўлини тутган саховатли элдошларимиз ҳиммати билан кўнгилдаги ғубор ва умидсизликларга барҳам берилмоқда.
Фуқароларимизнинг тинч-лиги, осойишталиги, уларнинг соғлигини сақлаш ҳокимлик тизими, барча идора-ташкилотлари масъулларининг асосий вазифасига айланган. Айни пайтда аҳолини кундалик эҳтиёж маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишига йўл қўймаслик бўйича махсус ишчи гуруҳи кун бўйи шаҳар марказидаги деҳқон бозорида ва бошқа озиқ-овқат шохобчаларида қатъий назорат ўрнатган.
Шаҳарда аҳоли соғли-гини мустаҳкамлаш мақ-садида “Биз сиз учун ишдамиз, Сиз биз учун уйда қолинг!” шиори остида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ходимлари томонидан профилактик тадбирлар кенг миқёсда олиб борилмоқда, аҳолига карантин шароити-да бажариши шарт бўлган тартиблар эълон қилиниб, кўчага ниқобсиз чиққанлик учун белгиланган жарима, шунингдек, уйларни тоза тутиш, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш, ҳеч қандай тадбирлар ўтказмаслик каби масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ва огоҳлантиришлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, саховатли тадбиркорларимиз ва депутатлар томонидан аҳолининг кам таъминланган, ногирон-лиги бор, боқувчисини йўқот-ган оилалар холидан хабар олиниб, манзилли равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник восита ва ниқоблар тарқатилмоқда.
Л.ОТАЖОНОВА,
Хива шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.
|