SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  САМИМИЙ ИНСОН ЭДИ У

САМИМИЙ ИНСОН ЭДИ У

« Назад

22.11.2021 09:57

Шавқатсиз ажал ажойиб асл олийжаноб инсонни, оддий ишчиликдан то раҳбарлик вазифасигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтган аҳил жамоа фидойисини, меҳрибон оила дарғаси ва қадрдон дўстни орамиздан юлиб олиб кетди. Кечагина давлат хизматлари марказида халқимиз хизматига камарбаста бўлаётган, дўстлар даврасида доим кулиб юрадиган йигитнинг бугун орамизда йўқлигига ишонгимиз келмайди. На чора, ўлим ҳақ. Фақат таскин шундаки, яхшиларнинг хотираси дилдан ўчмайди.
Ҳа, Мақсуд Камолов ана шундай фазилатларга эга инсон эди. У ўз меҳнат фаолиятини 1978-1990 йилларда собиқ “Ўзсельхозтехника” туман бирлашмаси ишчиси, мухандиси, устахона мудирлигидан Тошкент хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш мухандистлари институти талабаси, сўнгра “Давтехназорат” туман инспекцияси мухандис инс-пектори, “Жанубгазқурилиш” трести мухандиси, директор ўринбосари, шу трест 7-сонли  қурилиш-монтаж филиали бош механиги, кўчма механизациялашган колонна бошлиғи, “Хоразмқурилиш” ОТАЖ бошқаруви раиси, кейинчалик 2011-2018 йилларда Хива туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси бошлиғи, шу инспекция қайта номлангач, “Ягона дарча” маркази директори, 2018 йилдан эса яна қайта номланган Хива туман Давлат хизматлари маркази директори лавозимларида сидқидилдан самарали меҳнат қилиб келаётган эди. У қаерда ва қайси соҳада фаолият кўрсатмасин, ўзининг катта ташкилотчилик ва ташаббус-корлик қобилиятини ҳамда фидойилигини намоён қиларди. Муҳими одамлардан яқин кўмагини, меҳр-оқибатини аямасди. Шу боис нафақат Хивада, балки республика миқёсида ҳам обрў-эътибор қозонган фидойи раҳбар қадрлардан саналарди.
Чин дўст, меҳрибон оила бошлиғи, моҳир раҳбар ташкилотчи Мақсуд Камоловнинг ёрқин хотираси қалбларда доим сақланади.

Хива шаҳар ва туман ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, “Нуроний” жамғармаси, Хива шаҳар ва туман Давлат хизматлари марказлари жамоалари.