SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  САҲОВАТНИ УНУТМАЙЛИК

САҲОВАТНИ УНУТМАЙЛИК

« Назад

10.04.2020 08:50

Коронавирус бўйича илк ҳолат қайд этилгандан кейин  одамлар-нинг кўпчилиги озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш дардида бозор, дўкон-ларга югурди. Гўё дўкон ва бозорлардаги озиқ-овқатлар тугаб қоладигандек.  Оллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилган:
“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Оллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир”.
Одамларнинг бозор ва дўконларга югуришини кўриб, устозлардан бирининг гаплари  эсимга тушиб кетди: “Мовароуннаҳр диёрлари баракали юрт, шунинг учун бу юртнинг одамларини очлик эмас, очкўзлик ўлдиради” дегандилар.
Ҳақиқатан ҳам бизни очлик ёки вирус эмас, балки ажалимиз ўлдиришини унутмаслигимиз керак. Сизда-ку пул бор экан, керагидан ортиқ  оляпсиз, аммо ён қўшнингизда икки кунликка етадиган бозорлик қилишга ҳам моддий имконияти бўлмаса-чи?! Қўшнимиз оч қолиб, биз тўқ яшай оламизми ахир?!
Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади: «Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам - мўмин эмас».  Ҳадисда айтилаётган гап жуда оғир. Ҳар биримиз қўшнимиз, яқинимизга нисбатан эътиборли, карамли  бўлишимиз керак.
Мусулмон шахс бундай синовли кунларда янада кўпроқ Оллоҳдан бўладиган ажр ва савоб умидида атрофдагиларга ёрдам қўлини чўзиб, яхшилик қилиб қолишлиги лозим. Бутун оламларнинг Роббиси бўлган Зот Оллоҳ таоло бугунда бутун инсониятга ташвиш бўлиб турган бу касалликни бошимиздан кўтарсин. Беморларга хам ўзининг хазинасидан комил шифолар ато айласин.

Н.ЯҚУБОВ 
тумандаги “Гулланбоғ" масжиди имом хатиби.  
     

* * *

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир жойда вабо тарқалганини эшитсангиз у ерга борманглар ва сизлар яшаб турган жойда вабо тарқалган бўлса у ердан чиқманглар”.
Ушбу ҳадисдан маълум бўли-шича, касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва ундан узоқ бўлиш қалбнинг таскин топишига сабаб бўлади. Касалликка қарши туриш, ундан ҳимояланиш, эҳтиёт чораларини кўриш шаръан талаб қилинган ишлардандир. Аксинча, сабабларни тарк қилиб, ўзини ҳалокатга қўйиш, ноўрин таваккалчилик қилиш шаръан тақиқланган ишлардандир. Зеро, Оллоҳ таоло Қуръони каримда “Ўзларингизни ҳалокатга дучор қилманглар!” – деб марҳамат қилган.
Шариъатимиз кўрсатмаларидан келиб чиқиб, дунёнинг  бир қатор давлатларида жума ва жамоат намозлари вақтинча тўхтатилган. Мана шуларни инобатга олган ҳолда бизлар ҳам Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган фатволарни амалга оширишда турли ихтилофларга берилмасдан, сабр ва матонат билан ўзаро ҳамжиҳатликда ҳамкорлик қилишимиз  мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолларда мусулмон киши  ҳар хил асоссиз фитна ва иғволарга берилмасдан, жойларда турли тартибсизликлар чиқармасдан, намозларимизни ўзимиз учун қулай бўлган манзилларда адо этиб боришимиз ҳар жиҳатдан ўринлидир. Оллоҳим барчаларимизни ушбу касалликдан ўз паноҳида асрасин!

Ш.ОТАЖОНОВ,
тумандаги Шайх Мавлон  бобо  масжиди имом хатиби.