SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  РОЗИЯ БОНУНИНГ ҚАЛБ ИФОРИ

РОЗИЯ БОНУНИНГ ҚАЛБ ИФОРИ

« Назад

22.11.2021 09:55

Шу таҳаллус билан ижод оламига кириб келаётган Розияжон Равшанбекова Хива шаҳридаги 6-сон ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқийди. Ўқишда аълочи, жамоат ишларида фаол бу ўқувчини дарсдан бўш пайтларида мактабнинг мўъжаз кутубхонасида учратиш мумкин. Ўқувчиларнинг севимли масканида 3000 дан ортиқ турли китоблар уларнинг қалб мулкига айланган.
Президент қарорига кўра, мактабларда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи штат бирлигининг жорий қилиниши Розия Бону ва унга ўхшаш иқтидорли ёшларнинг келажак орзуларини алангалатиб юборди. Бунинг натижаси ўлароқ, Р.Равшанбекованинг "Хоразм" нашриётида "Қалбим ифори" шеърлар ва эртаклар тўпламининг чоп этилгани аҳил педагогик жамоа учун ажойиб, унутилмас воқеа бўлди. Шу муносабат билан мактабда янги китобнинг тақдимоти ўтказилди. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Лолахон Ғаниева жамоада қобилиятли келажак эгаларининг сафи тобора кенгаётгани, билим даргоҳи қошида “Зумрад куртаклар” адабий уюшмаси ташкил этилгани, нафақат бадиий ижодда, балки мусиқа, рассомчилик, тикувчилик ҳамда ҳунармандчилик йўналишларида ҳам юқори натижаларга эришилаёт-
 ганини қайд этди.
Тўплам муаллифи Р.Равшанбекова илк машқлари гулдастасини она-Ватанига, уни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказаётган падари бузруквори, волидаи муҳтарамасига ва қадрдон мактабига бағишлаганини изҳор этди. 

Зулфия БЕРЕГИНА, 
шу мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.