« Назад
21.12.2020 10:04 ЖКнинг 198-моддасига тузатиш киритилди – энди унинг диспозициясига дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилиш ҳолатлари ҳам киритилди, шунингдек модда санкцияларида назарда тутилган жарималар миқдори оширилди.
Бир қатор ўзгартиришлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий жавобгарликка тааллуқлидир.
Биринчидан, МЖТКнинг 162-моддаси чиқариб ташланган, бироқ унда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар – дарахтларни, ўсимликларни кесиш, кундаков қилиш ва кўчириб ўтка-зиш учун жавобгарлик сақланиб қолинган ва МЖТКнинг 79-моддасига ўтказилган. Ушбу моддада ҳам айрим санкцияларга ўзгартириш киритилган.
Иккинчидан, МЖТКнинг 91-1-моддаси бўйича жарималар оширилган:
Учинчидан, қуйидаги ҳолат-лар бўйича маъмурий жавобгарлик жорий этилган:
а) юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўр-маганлик учун мансабдор шахсларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача жарима солинади;
б) маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш:
ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда фуқароларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача, мансабдор шахсларга 20 БҲМдан 30 БҲМгача жарима солинади;
худди шундай ҳуқуқбу-зарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда фуқароларга 10 БҲМ-дан 15 БҲМгача, мансабдор шахсларга 30 БҲМдан 50 БҲМгача жарима солинади ва ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашё мусодара қилинади.
Қонун 4.12.2020 йилдан кучга кирди.
Дарвоқе, “Бирни кессанг – ўнни эк!” дейди дона халқимиз. Аксинча, она-табиатимизга зиён етказсак, қиёси йўқ, гўзал бўс-тонларимизга шикаст қилган бўламиз. Буни асло унутманг, азиз ҳамшаҳарлар!
Н.РАҲИМОВ,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Хива шаҳар инспекцияси бошлиғи.
|