Главная /
Шунингдек / ОГОҲ ВА ЯНА ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!- дейди Хива тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Мақсудбек ЭШНИЁЗОВ.
ОГОҲ ВА ЯНА ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!- дейди Хива тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Мақсудбек ЭШНИЁЗОВ.
« Назад
10.04.2020 08:52 - Шу кунларда Республикамиз бўйича, жумладан, туманда ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида тезкор ва аниқ тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўткир респиратор инфекциясининг ҳар қандай турли ҳолатлари бўйича мониторинглар жорий қилинган. Зарур тиббий воситалар, дори-дармонлар, жумладан, бир марта ишлатиладаган тиббий буюмлар заҳираси тайёрланди.
Туман ҳокими О.А.Матякубов бошчилигида ташкил қилинган штаб аъзолари ушбу инфекцияни ҳудудларда тарқалишини олдини олиш, касалликни ташхислаш ва даволаш жараёнларида профилактик чеклов тадбирларини жорий этиш борасидаги кўрсатмалари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Огоҳ ва яна огоҳ бўлинг! Уйда қолинг!
|