SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  НЕГА АҲОЛИНИ ҲАР 10 ЙИЛДА БИР МАРОТАБА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

НЕГА АҲОЛИНИ ҲАР 10 ЙИЛДА БИР МАРОТАБА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

« Назад

27.06.2022 15:16

 Бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё мамлакатларини ҳар 10 йилда камида бир маротаба ўз аҳолисини рўйхатга олишга даъват етади. Шу важдан, аксарият мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ҳар 10 йилда бир маротаба ўтказилади.

Хўш, нега айнан 10 йил ?

Бунинг бир қанча сабаблари бор, албатта. Aввало, шу муддат ичида жамиятда салмоқли ўзгаришлар рўй беради. Aввалги рўйхатга олиш усуллари самарадорлиги сезиларли даражада камайиши сабабли, сўровномалар мазмунига тузатишлар, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш усулларига, замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда, ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.

2015- йилда БМТнинг “2020- йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принсиплар ва тавсиялар” резолюсияси қабул қилиниб, 2020 йил раундига старт берилган еди.

Бу раунд 2015 йилдан 2025 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ўзбекистон ҳам ўз аҳолисини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни режалаштирган давлатлар қаторидан жой олди ва дунё халқлари бўйича 228-бўлиб БМТ томонидан рўйхатга олинди.

Мамлакатимизда 1989- йилдан кейин ҳали бирор марта ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишлари бажарилмагани еътиборга олинса, аҳолининг жорий ҳисоби бўйича мавжуд маълумотлар аҳоли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёш-жинс таркиби, миллат таркиби, республика ҳудудида аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга йетарлича имконият йўқлиги ойдинлашади.

 Хоразм вилояти статистика бошқармаси Aхборот хизмати.