"МЕҲРЖОН" - МЕҲР УЛАШДИ
« Назад
21.11.2020 10:00
Юртимизда ҳосил байрамини нишонлаш анъанага айланган. Қолаверса, болалар онгида она табиатга бўлган яқинликни шакллантиришда боғчаларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар муҳим роль ўйнайди.
Тумандаги бизнинг 4-сон МТТ тарбиячилари Фарохат Йўлдашева, Сайёра Отажонова, Хилола Шавкатовалар катта гуруҳ тарбияланувчилари билан ўтказган “Меҳржон – ҳосил байрами” тадбири ҳам ўлкамизнинг бой ва табиий неъматларини тараннум қилиш ва жажжи кичкинтойлар онгу тафаккурида мева-сабзавотлар ҳақидаги билим ва тасаввурларини уйғотишга қаратилди.
Туман мактабгача таълим бўлими шўъба мудири Шоира Авезова ушбу тадбир болажонларнинг она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатини оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беришини таъкидлади.
Айниқса, тарбияланувчилардан Ўғилой Наримбоева, Илёсбек Муроджонов, Умринисо Йўлдошеваларнинг шеърлар ўқиши, куй-қўшиқлари ҳамда қизиқарли чиқишлари барчага манзур бўлди.
Н.ҚУРБОНОВА, шу МТТ мудираси.
|