SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАМНУНЛИК

МАМНУНЛИК

« Назад

21.10.2019 10:13

Ҳар гал 21 октябрь      санасини мен ва менинг ўқувчиларим сабрсизлик билан кутамиз. Илк савод чиқарган она тилимизни нечук унитайлик. Қайтага уни асраш, бойитиш хусусида бош қотиришмиз керак эмаси?
-Устоз байрамни қандай ўтказамиз? – деб сўраб қолишди ўқувчиларим қутлуғ сана арафасида.
- Аввало сизлар билан бирга дастур тузамиз,-дедим мен.
Хуллас, эгизаклар Одамбой ва Ҳаввожан Арслоновлар, Муродбек Сафоев, Мирзабек Одилбеков, Достонбек Рўзматов, Нозима Фарҳодова, Райҳона Пирназарова, Севинчой Абдушарипова байрамга атаб, “Энг ширин таом” саҳна кўринишни намойиш қилишди. Сўнгра она-Ватан, инсонийликни улуғловчи шеърлардан ўқиб беришди.
Даврада иштирок этган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда педагогика жамоамиз аҳли анъанавий кунга тайёрлаб келган дастуримиздан мамнун эканлигини изҳор этишди.

Шоҳиста Отажонова,    
тумандаги 6-сон мактаб  бошланғич синф ўқитувчиси.