МАЪЛУМОТНОМА ОЛИШ ОСОНЛАШДИ
« Назад 21.12.2020 10:01 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги "Архив иши ва иш юритиш соҳасида Давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг 2-банд “а” кичик бандига асосан, 1 декабрь кунидан иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш билан боғлиқ ишлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилиши тартиби жорий қилинди. Пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан 2005- 2016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлар хамда 2016-2018 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри оркали 2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри олиш тартиби белгиланган.
|