SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ ЯҚИН

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ ЯҚИН

« Назад

17.08.2020 09:10

Куз-қиш мавсуми газ таъминоти корхоналари учун чинакам синов даври ҳисобланади. Шу боисдан, айни саратоннинг жазирама кунларида “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали  “Хива шаҳаргаз” бўлимида ҳам  қиш чилласида истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз, бир маромда таъминлаш бўйича  тайёргарлик ишлари  белгиланган режа асосида қизғин олиб борилмоқда. Бугунги кунгача газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш, газ қувурларини бўёқлаш ва ер ости газ тармоқлари ҳолатини текшириш режалари тўла бажарилди. Ҳозирда газ қувурлари созлигини босим остида зичликка синаш ҳамда газ тақсимлаш пунктларини техник тафтишдан ўтказиш ишлари давом қилдирилмоқда. Шу ўринда, шаҳардаги “Шихлар” ва “Қибла тозабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан  ер ости ва устидан ўтувчи жами 2,4 километр газ қувурлари мукаммал таъмирланганлигини таъкидлаш жоиз.
“Хивашаҳаргаз” таъминоти бўлими бош муҳандиси С.Машариповнинг айтишича, ушбу газ қувурларидан ўрта босимда газ ўтади ва шу сабабдан ҳам  мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида “Шихлар” ва “Қибла тозабоғ” маҳаллаларидан ташқари, “Калта минор”, “Ичон-қалъа” ва “Каптархона” маҳаллаларида ҳам куз-қиш мавсумида газ таъминоти талаб даражасида бўлади.
   

 А.РАҲМОНОВ,
“Ҳудудгаз Хоразм” ГТФ Матбуот котиби.