КОЛЛЕЖ ТЕХНИКУМГА АЙЛАНТИРИЛДИ
« Назад
03.08.2020 09:24 Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан вилоятимизда 8 та, шу жумладан, Хива шаҳрида 2 та техникум ташкил этилди.
Хива шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникуми иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи базасида ташкил этилиб, унга ўқув-методик раҳбарлик қилиш учун Тошкент давлат шарқшунослик университети белгиланди.
2020 йил 1 августга қадар Хива шаҳрида ташкил этилаётган шарқ тиллари бўйича техникумни шарқ тилларини ўқитишга мослаштириш, уларни малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, моддий-техника базасини мустаҳ-камлаш, шунингдек, битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чораларни кўриш белгилаб берилди.
|