« Назад
19.01.2021 14:27 Инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли ватанга айланиб қолади. Шунинг учун ҳар бир инсон киндик қони тўкилган жой унинг учун ҳамма нарсадан қимматли даргоҳдир.
Ватанни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳис туйғудир. Яратганга шукрлар бўлсинки, юртимизда турли миллат вакилллари ҳамжиҳатлик билан яшаб келмоқда. Албатта Ватан, миллат, дин тушунчалари инсон учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир.
Халқимизда “Ўзга юртда шоҳ бўлгунча ўз юртингда гадо бўл” деган ҳикматли сўз бор. Ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлаб, ўзгаларни унутган киши ҳеч қачон она-Ватанига, ҳалқига нисбатан садоқатли бўлаолмайди. Ҳакимлар айтадилар: “Кишининг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришидан, биродарларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан сезилади.”
Инсоннинг ўз ҳалқига бўлган садоқати ва фидоийлиги ватанни ҳимоя қилиши, тараққий топиб ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имконият даражада ҳисса қўшиши билан билинади. Пайғамбаримиз (САВ) айтадилар: “Молини, жонини, динини, аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалоқ бўлган киши шаҳид мақомидадир”.
Оллоҳ таоло Ватанимиз тинчлигини барқарор ва халқимииз ҳаётини бундан-да, фаровон айласин!
Ш.ЖУМАНИЁЗОВ,
тумандаги мулла Абдуқодир бобо масжиди имом-хатиби.
|