КИМЛАР РЎЙХАТГА ОЛИШ ИШЛАРИДА ИШТИРОК ЕТАДИ?
« Назад 17.05.2022 16:11
2023- йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари учун рўйхатга олувчи ходимларни танлаш масаласи ниҳоятда долзарб ҳисобланади. Мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бу жараёнга жалб етиладиган ходимлар турли ёшда ва ҳар хил касб егалари бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, тадбирга, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бо‘лимлари ходимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар жалб етилиши мақсадга мувофиқ. Боиси, шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя етиш, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслик, респондентга ишнинг мақсадини тўғри етказа олиш ва шу орқали олинадиган маълумотларнинг тўғрилигига, уларнинг махфийлигини таъминлаш ва уларнинг мазмунини ошкор қилинмаслигига айнан рўйхатга олувчи ходимлар бевосита масъул саналадилар. Респондентлар томонидан яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаслик ёки саволларга жавоб беришни рад етганлик ҳолатлари юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда рўйхатга олувчи ҳодимдан маълум даражадаги псиҳологик кўникма ва тажриба талаб етилади. Вазиятни тўғри баҳолаш орқали ушбу шахсларга доир маълумотлар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб қилинган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади. Санобар ҚУРБОНОВА, Хоразм вилояти статистика бошқармаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил етиш ва ўтказиш бўлими етакчи мутахассиси. |