SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  КЕЛАЖАККА ОТИЛГАН ТОШ

КЕЛАЖАККА ОТИЛГАН ТОШ

« Назад

19.07.2021 07:39

...Бир куни эрталаб ишга кетаётсам кап-катта одам ўғилларига шундай деётганини эшитиб қолдим: “Сенлар ҳам бошқаларга ўхшаб олғир бўлинг, бу ҳаётда ҳеч кимга ишонманг!”. Бу сўзларни эшитиб кўнглим ҳижил тортди. Наҳотки у фарзандларига хато тарбия бераётганини англамаса! Эртага улғаяётган бу болалар дунёга паст назар билан қаровчи, инсонларга нафрат нигоҳи билан боқувчи, жамиятга кераксиз инсон бўлиб қолишини ўйламайдими?
Мен буни келажакка отилган тош, деб ҳисобладим. Чунки бу ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган нотўғри қарашдир. Ўсиб келаётган ёш авлодга бундай таълим-тарбия бериш жиноят! Бола тарбиясида жиндек хатога йўл қўйдикми, эртага уни тузатиш мушкул. Шунинг учун бугундан уларга эзгуликка йўғрилган эртаклар, ибратли ҳикоялардан кўп-кўп айтиб бериш керак.
Зеро, эзгулик руҳида парваришланган ниҳол навқиронлик даврига етиб, бизни саодатга етаклайди. Нафратнинг эса охири вой... 
Азиз ота-оналарга шуни таъкидлаган бўлардимки, фарзандларингизга тўғри таълим-тарбия бериб, уларни жамиятга, элу юртга нафи тегадиган солиҳ ва солиҳа ўғил-қизлар бўлиб етишишларида бор меҳрингиз ва вақтингизни аяманг!

Солиҳа МАШАРИПОВА.