Главная /
Шунингдек / КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ камолини кўриш барчамизга насиб қилсин
КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ камолини кўриш барчамизга насиб қилсин
« Назад
06.10.2020 10:18
Буни биргина бизнинг шаҳримиз мисолида ҳам кўриш мумкин. Илгари болажонларнинг мактабгача таълим ташкилотлари 13 тани ташкил қилиб, қамрови бор-йўғи 27 фоиздан иборат бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 72 тага кўпайиб, қамрови 80 фоизга яқинлашди. Бу натижаларга эришишнинг асосий сабаби 2019-2020 йилларда хусусий нодавлат секторнинг кўпроқ ривожлантиришга эътибор қаратилганидадир.
Бу даврда хусусий давлат шерикчилиги асосида 5 та 100-150 ўринли, 54 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилинди. Мустақиллик куни арафасида яна 2 та ДХШ, 21 та оилавий нодавлат ташкилотлари асосидаги таълим муассасаси ишга туширилди.
Йил охиригача таълим ташкилотларининг сони жами 96 тага кўпайиб, болалар қамрови 93% га етказилади. Давлат маблағи ҳисобидан 350 ўринга мўлжалланган 15-сон мактаб-гача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланиш арафасида. Шунингдек, педагогика коллежи қошида олти ёшли болаларни бир йиллик бепул мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил қилиш мақсадида капитал таъмирлаш ишлари якунланди.
2019 йилда 2 та мактабгача таълим ташкилоти инвестиция дастури асосида таъмирланган бўлса, бу йил ҳам яна 2 та ташкилотда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга ушбу ташкилотлар замонавий жиҳозлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминланди.
Бир сўз билан айтганда муҳтарам Президентимиз томонидан мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибор барча ҳамкасбларимизни қувон-тиради, албатта, шу билан бирга зиммаларимиздаги маъсулиятимизни ҳам янада оширади.
Болажон халқимизни, барча ҳамкасбларимизни Устоз ва мураббийлар куни билан чин дилдан табриклаймиз. Келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг камолини кўриш барчамизга насиб қилсин. Бахтимизга юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Г.МАДРИМОВА,
Хива шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири.
|