КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАР УЧУН ОРОМГОҲ
« Назад 21.12.2020 10:03 Вилоят соғлиқни сақлаш бош-қармаси тасарруфида кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун “Урганч” санаторияси фаолиятини бошлади. Санаториянинг 60 ўринга мўлжалланган қисми 2020 йил 6 декабрдан ишга туширилди. Бу бир йилда 1600 нафардан ортиқ пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиқларини тиклаш имкониятини беради. 30 хилдаги физиотерапия муолажалари, сув билан даволаш, жисмоний машғулотлар, соғлом овқаталаниш йўлга қўйилмоқда. Шифобахш йодли-бронли сув манбаи мавжудлиги бу ерда дам олувчилар соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. С.ЖУМАНИЯЗОВ, |