« Назад
16.09.2020 12:39 Озод МАТЯҚУБОВ,
Хива туман ҳокими.
Туманда жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 552 та камбағал оилаларда 2 минг 677 нафар фуқаронинг 671 нафари меҳнатга лаёқатли ишсизлар ҳисобланган. Ушбу оилаларни доимий иш билан таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 82,7 фоизи яъни 555 нафарининг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, ғалладан бўшаган майдонларда деҳқончилик қилиш исатаги ва имконияти бўлган камба-ғал оилаларнинг 525 тасига 112,1 гектар ер майдонлари ажратилиб, уларга картошка, полиз ва сабзавот маҳсулотлари экиб берилди.
Натижада юқоридаги олиб борилган ижобий ишлар натижасида 281 та оиланинг (аъзолари сони 1 минг 492 нафар, бандлиги таъминланганлари 337 нафар) доимий даромад манбаи шаклланиб, жумладан, 1-секторда 48 та, 2-секторда 116 та, 3-секторда 100 та, 4-секторда 73 та оила ўз аризаларига кўра халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Республикада карантин чоралари узайтирилганлиги натижасида 244 та оила ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳолатга келиб қолгани учун “Темир дафтар”га киритилди. Ҳозирда 410 та камбағал ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар бўлиб, уларда 1 минг 779 нафар фуқаро истиқомат қила-ди. Уларга 469 млн. сўмлик 16 ҳил турдаги озиқ-овқат, дори-дармон ва пул маблағлари ва бошқа зарур маҳ-сулотлар тарқатилиши таъминланди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида инқирозга қарши кура-шиш жамғармасидан 470 млн. сўм миқдорда маблағлар ажратилиб, нақд кўринишида тўлиқ тарқатилиши таъминланди. Ажратилган маблағлар ҳар бир оилага ўртача 851 минг 449 сўмдан тўғри келади.
Бундан ташқари Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қабул қилинган Фармони ҳозирда оғир шароитда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш бўйича ўта муҳим қадамлардан бири бўлди. Унга кўра 410 та оиладаги 1минг 779 нафар фуқарога 391 млн. 380 минг сўм, ҳар бир оила аъзоси учун 220 минг сўмдан нақд пул маблағлари берилди. Хусусан, янгидан қўшилган 139 та оилага (аъзолари 594 нафар) 130 млн. 680 минг сўм, "Темир дафтар"да қолган 271 та оилага (аъ-золари 1185 нафар) 260 млн. 700 минг сўм тарқатилди.
Пандемия даврида иш жойидан ва даромадидан ажралиб, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар карантин чоралари юмшатилганлиги, корхоналарда иш фаолиятини қайтга бошланганлиги сабабли улар ҳам “Темир дафтар”дан навбатма-навбат чиқарилади.
Камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали йўли бу албатта, тадбиркорликни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш ҳисобланади.
Шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” каби давлат дастурлари доирасида молиялаштириш учун бугунги кунга қадар жами 211 та субъектларга 6,7 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, 276 та иш ўринлари яратилди.
Қабул қилинган ижтимоий-иқти-содий ривожлантириш дастурлар доирасида 2 трлн. сўмлик 289 та инвес-тиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 2506 та иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, 27 август ҳолатига 69 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 154,2 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ва 254 та янги иш ўринлари яратилди.
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига жами кичик бизнес субъектлари сони 2460 тани ташкил қилиб, ҳозирда 2136 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, вақтинча фаолият юритмаётган 198 та юридик шахслар фаолиятини тиклаш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар, солиқ органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг кўмаги, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида уларнинг фаолиятини қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари туманда жорий йилда кичик бизнес субъектлари сонини икки баробарга ошириш бўйича прогноз кўрсаткичи амалда 211 тани ташкил қилиб, белгиланган режа 114,7 фоизга бажарилди.
Туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пандемия сабабли 1476 нафар мигрант хориждан қайтиб келган ва 1069 нафари хорижга ишга кета олмаган. Уларнинг 1251 нафари бандлиги таъминланди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги қарори бўйича уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларининг 10 нафари уй-жой билан таъминланди.
Туманда йил якунига қадар хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида тегишли ташкилотлар билан бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, 10 октябргача 45 нафар аҳолини (10 та уй хўжалиги) қамраб олган ҳолда касбий малакасини ошириш ва чет тилларига ўргатиш ташкил этилади.
Йил якунига 95 нафар, 2021 йилда 230 нафар фуқаронинг касбий малакасини ошириш ва чет тилларига ўргатиш ташкил этилади. Уч ой муддатда пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ва ишга кета олмаган 650 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.
|