SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚИЗДАН АЛАМИНИ ОЛМОҚЧИ ЭДИ... унга чоҳ қазиб, ўзи тушди

ҚИЗДАН АЛАМИНИ ОЛМОҚЧИ ЭДИ... унга чоҳ қазиб, ўзи тушди

« Назад

20.05.2021 12:59

Азамат (исм-шарифлар ўзгарти-рилган) Зебо билан интернетда танишишди. Қиз билан ораларидаги муносабат анча илиқлашиб, кунора бир-бирлари билан хабарлашиб туришди. Қиз йигитга ишонганидан унга ўз суратларини жўнатди. Аммо, орадан бир қанча вақт ўтгач, улар нимадандир жанжаллашиб қолишди.
Азамат аламини олиш мақсадида “Telegram” ижтимоий мулоқот дастурида очилган парфюмерия канали маъмури ботига Зебонинг фотосурати ва унинг остига фоҳишалик билан шуғулланиши ҳақидаги сўзларни жойлаб юборди.
Қиз Азаматга каналда ўзининг сурати остида беҳаё сўзлар ёзилган хабарни айтиб, ёрдам беришини илтимос қилди. Азамат 2.000.000 сўм берса, танишлари орқали каналдан фотосуратни ўчириш мумкинлигини, агар бермаса, фотосуратлар бошқа каналларга ҳам тарқалиб кетишини билдирди. Азамат пулларни бевосита ўзи олмаслиги, ўрнига таниши бориши, бериш вақти ва жойи хабар қилинишини айтади.
Қиз Азаматнинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади. Келишилган куни унинг таниши қиздан пулни олади... Нафсига қул бўлган ҳамтавоқлар қўлга олинди. “Уддабурон”ларнинг режалари пучга чиқди.

М.КАРИМОВА,
Хива тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.