SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА НИКОҲ

ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА НИКОҲ

« Назад

25.03.2022 12:17

Оила никохдан бошланади. Никох расмий, қонунлар асосида ўтказилгандагина ҳуқуқий ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида тузилиши лозимлиги кўрсатилган. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Балоғатга етмаганларнинг никоҳга киришининг олдини олиш, уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида ҳамда оилани қуриш учун маълум ҳаётий тажриба, жисмоний ва маънавий етуклик талаб қилинишини эътиборга олган ҳолда қонунда никоҳ ёшини эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам 18 ёш этиб белгиланган. Узрли сабаблар бўлган алоҳида ҳолларда никоҳ ёши эркак ва  аёлларга бир ёшга камайтирилиши мумкин.

Шу ўринда балоғат ёшига етмаганлар ўртасида туғруқлар, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, шаърий никоҳ, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари хусусида тўхталсак, тиббиёт соҳаси мутахассислари (айниқса скрининг маркази мутахассислари) бугунги кунда эрта никоҳ ҳамда яқин қариндош-уруғлар ўртасида (асосан шаърий) тузилган никоҳларнинг оқибатида дунёга ногирон ва ирсий касалликларга чалинган болалар туғилаётганлигини таъкидлаб ўтмоқдалар. Тиббиёт мутахассислари фарзандларимиз 25 ёшгача тўла-тўкис шаклланишини, қиз болалар эса жисмонан ҳамда руҳан 20 ёшда шаклланиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини билдирмоқдалар.

Жисмонан тўлиқ шаклланмаган қиз болани хомиладор бўлиши келажак фарзанд учун хавфли эканлиги, болани туғиш жараёнида жисмонан заиф бўлган онанинг руҳи ва соғлигига ҳам салбий таъсир қилиши ва келгусида нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бироқ, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳанузгача ФҲДЁ бўлимидан яширилган ҳолда қайд этилиши ҳолатлари учрамоқда. Эр ва хотиннинг қариндош эканлигининг салбий оқибатлари фақат ногирон фарзанд туғилганидан сўнггина англанади. Шифокорлар фикрича, яқин қариндошлар - амаки, амма, хола ва тоғаларнинг фарзандлари ўртасидаги никоҳий муносабатлар ҳам салбий оқибатларга олиб келар экан.

Агар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларга риоя қилиниб, оила қурилса, у мустаҳкам бўлади, келажак авлод баркамоллигини, қолаверса халқимизнинг келажагини соғломлаштиришни таъминлайди. Жамиятимизнинг келажаги учун барчамиз бирдай масъул ва жавобгармиз.

Сайёра ОЛЛАБЕРГАНОВА,

Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси.