SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ИНТЕРНЕТ ФОЙДАЛИМИ ЁКИ...

ИНТЕРНЕТ ФОЙДАЛИМИ ЁКИ...

« Назад

20.05.2021 13:02

Бугунги кунда интернетни тизгинлаш, аниқ тартибга солиш, муҳофаза қилиш энг мушкул масалага айланган. Ундан энг кўп фойдаланувчи қатлам ёшлар эканини ҳисобга олсак, бу зарарли бўлиши мумкинлиги рост. Чунки ёшлар табиатига қизиқувчанлик хос. Интернетда чиқаётган ёт ғоялар билан суғорилган, одамни тўғри йўлдан адаштирадиган турли маълумот-лар, ахборотлар бугун анчагина. Одамлар орасида шов-шув уйғотиш, ўз аъзоларини кўпайтириш, бошқалар диққатини ўзига қаратиш орқали танилишни кўзлаган баъзи интернет тармоғи фойдаланувчилари жуда кўп.
Шу билан бирга одамда салбий фикр, пессимис-тик кайфият уйғотишга йўналтирилган маълумотлар ҳам кўплигини тан олмай иложимиз йўқ. Диний нотўғри манбалар улашувчи каналлар ҳам бисёр. Ҳар бир ёлғон хабар ортида эса одамлар ўртасида қизиқиш уйғотиш, танилиш, пул топиш каби худбин истакларга муте шахслар борлиги ҳам кундай равшан. Яна ўзлари билмагани ҳолда одамлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган, фойдасиз маълумотлар тақдим этувчи интернет тармоқлари ҳам борки, булар олтиндан ҳам қимматли вақтни совура-диган бир туйнук, холос. 
Булардан ташқари жамиятдаги муҳим ўзгариш-лар, таниқли шахслар ҳаёти ҳақидаги маълумотларни кенг интернет фойдаланувчиларига ҳавола этилаётганини ҳам эътироф этишимиз зарур. Муҳим тарихий, адабий, диний, илмий ва шу каби ниҳоятда самарали, фойдаси катта маълумотлар ҳам кўп. 
Бугун юқорида айтганимиздан шу нарса аён бўладики, бизнинг олдимизда интернетни назорат қилишдан кўра, ёшларимизни ёт ғояларга эргаштирмай фойдали соҳага йўналтиришга тарбиялашимиз, уларга фойдасиз маълумотлар зарари ва фойдалиларнинг нафини тўғри тушунтиришимиз зарур. Шундагина уларда вақтдан унумли фойдаланиш ҳисси шаклланади ва жамиятимиз учун фойда келтирадиган шахс бўлиб етишадилар.

Бозорбой ХУДОЙБЕРГАНОВ,
УрДУ информатика фани ўқитувчиси. 

Жуманазар ЙЎЛДОШЕВ,
УрДУ филология факультети 3-босқич талабаси.